11:55, 28 Декабрь 2021 | GMT +5
Омикрон штамми бир неча ой ичида бутун дунё бўйлаб тарқалади
NUR-SULTAN. Кazinform - Омикрон штамми бир неча ой ичида бутун дунё бўйлаб тарқалади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Жандос Буркитбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Эпидемиологик вазиятга таъсир этувчи салбий омиллардан бири бу омикрон штаммининг дунёда тез тарқалишидир. Ноябр ойида Омикрон 16 та давлатда топилган бўлса, бугунги кунда ушбу касаллик дунёнинг 110 та давлатида аниқланган», — деди у.
Жандос Буркитбаевнинг сўзларига кўра, омикроннинг тарқалиш коэффициенти юқори, яъни 1: 5.
Қайта инфекция юқтириш хавфи ҳам жуда юқори.
«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, касаллик бир неча ой ичида бутун дунё бўйлаб тарқалади», - дейди Жандос Буркитбаев.
Муаллиф: Марлан Жиембай