«Омикрон» билан асосан қариялар касалланмоқда – Алмати бош санитария шифокори

NUR-SULTAN. Kazinform – Қоронавируснинг омикрон штамми асосан қарияларга таъсир қилмоқда. Бу ҳақда Алмати шаҳар санитария-эпидемиология назорати департаменти бошлиғи Қасимхан Алписбайўғли маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Мегаполис бош санитар шифокори коронавирус инфекцияси сезиларли даражада ёшга боғлиқлигини эслатди: одам қанчалик ёши улуғ бўлса, хавф шунчалик юқори бўлади. У эпидемиологлар томонидан ҳафталик касалланиш таҳлили маълумотларини келтирди.

«Омикрон штамми билан энг кўп касалланганлар улуши 60 ёш ва ундан катта ёшдагилар орасида ўзгариб, 29,4% ёки 334 ҳолатни ташкил қилди. Кекса беморларнинг коронавирус билан учрашиши хавфли, шунинг учун улар вакцина ҳақида жиддий ўйлашлари керак», — деди К.Алписбайўғли.

Муаллиф: Еламан Турисбеков

Сўнгги хабарлар