Олжас Бектенов ШҚВда ишлаб чиқарилаётган маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари билан танишди

ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Олжас Бектенов Шарқий Қозоғистон вилоятига амалий ташрифи чоғида «TAKURRA» МЧЖ тиббий асбоб-ускуналар ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчи маҳалий заводи салоҳияти билан танишди.

фармацевика
Фото: Үкімет

Маҳаллий компания - МДҲда юқори аниқликдаги автоматик ИХЛ (иммунохимилуминецанс) анализаторларини ишлаб чиқарувчи ягона компания ҳисобланади. Қонни текшириш воситаси ёрдамида 14 дақиқада бирданига 20 кўрсаткич бўйича натижа олиш ва 150 дан ортиқ касалликларни дастлабки босқичда аниқлаш мумкин. Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати 360 та анализатор ва 1,5 миллион дона реактивлар тўпламини ташкил этади.

фармацевтика
Фото: Үкімет

Бош вазирга «TAKURRA» МЧЖ бош директори Андрей Кайзер компания давлат шифохоналаридаги хорижий анализаторларни маҳаллийга алмаштиришга тайёрлигини маълум қилди.

фармацевтика
Фото: Үкіметі

“Давлат раҳбари харидларда қозоғистонлик контент улушини ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан тузилган оффтейк-шартномалар улушини ошириш вазифасини қўйди. Биз импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни қидирамиз. Соғлиқни сақлаш вазирлигига таҳлил ўтказиш ва маҳаллий анализаторлар улушини босқичма-босқич ошириш масаласини ўрганишни топшираман”, — деди Олжас Бектенов.

Ҳукумат раҳбарига замонавий модулли автоматлаштирилган ПЗР-синов тизимини йўлга қўйиш, мамлакатда ишлаб чиқарилган тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалари ҳақида ҳам сўзлаб берилди.

Сўнгги хабарлар