Олжас Бектенов Павлодар вилоятидаги йирик корхоналарда бўлди

Павлодар
Фото: ҚР Ҳукумати матбуот хизмати

ASTANA. Kazinform – Бош вазир Олжас Бектенов Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Павлодар вилоятида экспортга йўналтирилган саноатни ривожлантириш ва корхоналарни технологик модернизация қилиш бўйича топшириқлари ижроси билан танишди.

Ҳукумат раҳбари KSP Steel, “Қозоғистон алюминий”, “Қозоғистон электролиз заводи”, “Ақсу ферроқотишма заводи” ва “Ақсу электр станцияси”да бўлди. Олжас Бектенов вилоятга иш сафари доирасида нефть ва газ саноати учун чоксиз пўлат қувурлар, арматура ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган KSP Steel заводининг ишлаб чиқариш цехларида бўлди.

Бугунги кунда KSP Steel пўлат эритиш соҳасидаги иккинчи муҳим корхона бўлиб, 4500 дан ортиқ кишини иш билан таъминлайди. Заводнинг тўлиқ ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиши асосий муаммолардан бири ҳисобланади.

Үкіметтің баспасөз қызметі
Фото: ҚР Ҳукумати матбуот хизмати

Бош вазир бугунги кунда Ҳукумат томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни тўлиқ ишлаб чиқариш қувватига келтириш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш бўйича ишлар олиб борилаётганини таъкидлади. Ўз навбатида, компания зарур инвестицияларни амалга ошириши, ишлаб чиқаришни модернизация қилиши ва мижозлар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиши керак.

Ҳукумат раҳбари дунёдаги етакчи алюминий ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган “Қозоғистон алюминий” акциядорлик жамияти фаолияти билан ҳам танишди. Заводда 30 дан ортиқ металлурглар сулоласи меҳнат қилмоқда. Корхона таркибига павлодарликларнинг 40 фоизини иссиқлик билан таъминлайдиган иссиқлик электр станцияси киради.

Үкіметтің баспасөз қызметі
Фото: ҚР Ҳукумати матбуот хизмати

Олжас Бектеновнинг айтишича, мавжуд алюминий кластери нафақат вилоят, балки бутун республика учун катта аҳамиятга эга.

“Корхонани экологик талабларни ҳисобга олган ҳолда техник модернизация қилиш ва маҳсулотларни қайта ишлаш даражасини ошириш бўйича ишларни давом эттириш зарур”, – деди Бош вазир.

Үкіметтің баспасөз қызметі
Фото: ҚР Ҳукумати матбуот хизмати

Саноат объектларини бориб кўрган Олжас Бектенов хомашёни янада қайта ишлаш борасидаги ишларни кучайтириш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, иқтисодиётни саноатлаштириш суръатларини таъминлаш учун мамлакат корхоналарини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар