Олжас Бектенов: Нефть қазиб олиш камайганига қарамай, ялпи ички маҳсулот 4 фоизга ўсди
ASTANА. Кazinform – ҚР Бош вазири Олжас Бектенов мамлакатда ялпи ички маҳсулот нонефть тармоқлари ҳисобига ўсиб бораётганини маълум қилди.
“Жорий йилнинг 9 ойи якунларига кўра, нефть қазиб олиш ҳажми камайганига қарамай, ялпи ички маҳсулот ўсиши 4 фоизга етди. Ялпи ички маҳсулот нонефт тармоқлари ҳисобига ҳам ўсиб бормоқда. Яъни, иқтисодиёт қишлоқ хўжалиги ҳисобига 11,4 фоиз, транспорт ва савдо ҳисобига 6 фоиздан ортиқ, қурилиш ҳисобига 10 фоизга ўсди. Шундай қилиб, умумий иқтисодиётнинг ўсиши ЯИМнинг ўсишини қўллаб-қувватлайди. Албатта, бу етарли эмас, тушунамиз, шунинг учун биз ҳозирданоқ асосий масала устида ишлаяпмиз. Мамлакатимизда йирик саноат ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун иқтисодиётга йўналтирилаётган салмоқли сармоя миқдорини ошириш зарур”, — деди Олжас Бектенов Мажилиснинг ялпи мажлисида 2025-2027 йилларга мўлжалланган республика бюджети муҳокамаси чоғида.