Олжас Бектенов: Марказий Осиёдаги транзит хаби сифатида янги лойиҳа керак

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов мамлакатни Марказий Осиёдаги алоқалар хаби сифатида ривожлантириш кераклигини айтди.

Бектенов
Фото: Ҳукумат

– Давлат раҳбари Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида инфратузилмани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш, жумладан, транспорт-логистика соҳасига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. Ўтган йил якунларига кўра, яхши натижалар бор, лекин суръатни ошириш керак. Қозоғистоннинг Марказий Осиёдаги асосий транзит хаби сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган янги лойиҳаларни тайёрлашни бошлаш даркор. Шу билан бирга, молиялаштириш ва ер участкалари билан таъминлаш муаммоларини зудлик билан ҳал қилиш зарур, — деди Олжас Бектенов Ҳукумат йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, Бош вазир Қозоғистонда СИ соҳасида 150 та стартап мавжудлиги ҳақида гапирган эди.

Сўнгги хабарлар