Олжас Бектенов Қозоғистонда БМТнинг Рақамли ечимлар марказини очишни таклиф қилди

ОА Цифрлық даму конференциясы
Фото: Ағыбай Аяпбергенов/ Kazinform

ASTANA. Kazinform - ҚР Бош вазири Олжас Бектенов Астана шаҳрида рақамли инклюзия ва трансформация бўйича Марказий Осиёда биринчи Осиё-Тинч океани минтақаси конференциясида БМТнинг Рақамли ечимлар марказини Қозоғистонда очишни қўллаб-қувватлашга чақирди.

ОА Цифплық конференциясы
Фото: Ағыбай Аяпбергенов/ Kazinform

“Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг минтақамизда барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда “ҳеч ким ортда қолмаслиги керак” тамойилини алоҳида таъкидлаш муҳимдир. Шу сабабли, рақамли инклюзия - белгиланган мақсадларга эришиш учун энг муҳим элементлардан биридир. Фақат ҳамкорлик, билим ва илғор тажриба алмашиш орқали биз барча учун барқарор ва ёруғ келажакни таъминлашимиз мумкин”, — деди Олжас Бектенов конференциянинг очилиш маросимида.

ОА Цифрлық даму конференциясы
Фото: Ағыбай Аяпбергенов/ Kazinform

Ҳукумат раҳбари Қозоғистон ўз тажрибаси ва билимларини баҳам кўришга тайёрлигини таъкидлади.

“Шунинг учун ҳамкасбларимни Осиё-Тинч океани минтақасида барқарор ривожланиш учун Рақамли ечимлар марказини Қозоғистонда очилишини қўллаб-қувватлашга таклиф қиламан. Марказнинг ташкил этилиши самарали минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим катализатор бўлиб, мамлакатлар ўртасидаги рақамли тафовутнинг сезиларли даражада қисқаришига олиб келади”, - деди Олжас Бектенов.

ОА Цифрлық даму онференциясы
Фото: Ағыбай Аяпбергенов/ Kazinform

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда илк бор Осиё ва Тинч океани минтақаси конференцияси ўтказилмоқда. У ерда Осиё ва Тинч океани минтақасидан 30 дан ортиқ вазирлар учрашди.

Кенг кўламли йиғилиш БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси томонидан ташкил этилди. Қозоғистонда ОТОИК конференсиясини ўтказиш таклифи 79-сессияда барча аъзо давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди, бу эса мамлакатнинг минтақада рақамли технологиялар ва барқарор ривожланишни илгари суришдаги муҳим ролидан далолат беради.

ОА Цифрлық даму конференциясы
Фото: Ағыбай Аяпбергенов/ Kazinform

 

Сўнгги хабарлар
telegram