Олжас Бектенов «Халқ қурилиши» дастурининг аҳамиятини таъкидлади
ASTANA. Kazinform — Ҳукумат раҳбари Олжас Бектенов Ҳукумат йиғилишида Давлат раҳбарининг халққа Мурожаатида белгиланган вазифаларни амалга ошириш муҳимлигига тўхталди.
Унинг айтишича, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «Янги тарихий даврдаги Қозоғистоннинг долзарб вазифалари» номли Мурожаатида Адолатли, Кучли, Тоза ва Илғор Қозоғистонни барпо этишни асосий мақсад сифатида белгилаган.
“Ушбу мақсадга эришиш учун мамлакатимизнинг улкан салоҳияти ва замонавий инновацион шароитда юзага келаётган беқиёс имкониятлардан имкон қадар самарали фойдаланишимиз зарур”, — деди Олжас Бектенов.
Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, Давлат раҳбари томонидан эълон қилинган кенг кўламли «Халқ қурилиши» дастури иқтисодиётнинг барча тармоқларида туб инфратузилмавий ўзгаришларни амалга ошириш ва ислоҳотларни рўёбга чиқариш учун йўл очади.
Шунингдек, ушбу умумхалқ лойиҳаси аҳоли бандлигини ошириш ва фуқаролар фаровонлигини яхшилашга янги туртки беради.
“Ушбу Мурожаат - мазмун жиҳатидан келгуси даврга мўлжалланган энг кенг қамровли дастурий ҳужжатдир. Уни амалга ошириш учун аниқ ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишимиз керак”, — дея таъкидлади Ҳукумат раҳбари.