Олжас Бектенов: Фуқаролар даромадини ошириш - Ҳукуматнинг асосий мақсади
ASTANA. Kazinform — Фуқаролар даромади даражасини ошириш Ҳукумат фаолиятининг ўзгармас асосий мақсади ҳисобланади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазир Олжас Бектенов маълум қилди.
“Давлат раҳбарининг Мурожаатномаси Ҳукумат ва бутун Қозоғистон жамияти учун стратегик йўналишдир. Мурожаатномада белгиланган мақсад ва кўрсаткичлар ҳамда яқин истиқболга мўлжалланган мақсад ва вазифалар билан аниқ ҳаракатлар алгоритми белгиланди. Ҳар бир банднинг бажарилиши қатъий назоратга олинган. Бунда асосий эътибор якуний натижага, унинг иқтисодиётдаги самарадорлигига қаратилмоқда. Фуқароларнинг даромад даражасини ошириш Ҳукумат фаолиятининг ўзгармас асосий мақсадидир”, - деди Ҳукумат раҳбари.
Олжас Бектеновнинг таъкидлашича, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш учун қулай шарт-шароит яратиш ва давлат бюджетини оқилона тақсимлаш иқтисодий ўсиш суръатларини сезиларли даражада ошириш имконини бермоқда.
“Шу билан бирга, Давлат раҳбари таъкидлаганидек, “Иқтисодиёт юксалиши билан ижтимоий тенгсизлик камайиб, ўрта синф кучайиши керак”. Президент иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди. Бунга саноат, энергетика, газ саноати, транспорт комплекси, экология ва рақамлаштириш масалалари киради”, — деди Бош вазир.
Муаллиф: Марлан Жиембай