Олжас Бектенов атом саноатини ривожлантириш масалалари бўйича кенгаш ўтказди
ASTANА. Кazinform — Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг атом саноатини ривожлантириш бўйича топшириқларини бажариш масалалари бўйича кенгаш ўтказди. Бу ҳақда Ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.
Кенгаш давомида Қозоғистон Республикасининг 2050 йилгача атом саноатини ривожлантириш стратегияси доирасида янги истиқболли уран конларини ўрганиш, геологик қидирув ва минерал хом ашё базасини кўпайтириш бўйича олиб борилаётган ишларга эътибор қаратилди.
"Қазатомсаноат" миллий атом компаниясининг келгусида кенг кўламли геологик қидирув ишлари режалари кўриб чиқилди.
Бош вазир мамлакат иқтисодиётининг узоқ муддатли ва барқарор ривожланишини таъминлаш учун ядро энергетикасини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Масъул давлат органлари ва ташкилотларига саноат салоҳиятини янада ривожлантириш ва конларни ўзлаштиришдан миллий иқтисодий фойдани ошириш бўйича бир қатор вазифалар юклатилди.
Эслатиб ўтамиз, Атом соҳаси ходимлари куни муносабати билан Қозоғистон Республикаси Атом энергияси агентлиги раиси Алмасадам Саткалиев ушбу соҳа фахрийлари ва ишчиларини табриклади.