Олтойдаги болалар оромгоҳида 69 киши заҳарланди

26-29 июль кунлари 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар ўртасида 67 та ичак инфекциясидан заҳарланиш ҳолати қайд этилган. Оромгоҳда жами 354 нафар бола дам олади.
«Республиканинг Шебали туманида жойлашган болалар оромгоҳида 67 нафар бола ва 2 нафар катта ёшли одамда ошқозон-ичак касалликлари аниқланди», - дейилади вазирлик хабарида.
Тиббиёт ходимлари оромгоҳда дам олаётган барча болаларни тиббий кўрикдан ўтказди. 29 июль куни кечқурун янги ҳолатлар аниқланмади.
Жабрланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилди. Улар касалликнинг енгил шаклига эга. Беморларни кузатиш мақсадида вақтинча изоляция қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Улар туман касалхонаси ва ОИТС марказининг юқумли касалликлар бўлимига жойлаштирилди.
Лагерь фаолиятини тўхтатиш масаласи кўриб чиқиляпти. Тергов қўмитаси томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 238-моддаси («Истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Оромгоҳда болалар хавфсизлиги учун масъул бўлган таълим ташкилоти мансабдор шахсларининг ҳаракатлари баҳоланади.