«Олтин одам» Париждаги Лувр музейида намойиш этилади

«Олтин одам» - Қозоғистоннинг энг қимматли ёдгорлиги, мамлакат рамзи ҳисобланади. Бунгача ушбу ёдгорликни халқаро миқёсда миллий брендга айлантириш мақсадида дунёнинг 12 давлатида «Олтин одамнинг жаҳон музейларига йўлланиши» халқаро лойиҳаси амалга оширилган эди.
2026 йилда Франциядаги Лувр музейида Қозоғистон миллий кўргазмасини ташкил этиш доирасида «Олтин одам» ва музейдаги тарихий аҳамиятга эга бўлган ашёлар экспонатларни саралаш комиссиясига тақдим этилади», - дейилади Kazinform мухбирининг саволига Миллий музей жавобда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида ҚР Маданият ва спорт вазири Асхат Оралов Луврда қозоқ санъати кўргазмаси ўтказилишини маълум қилганди.
«Икки Давлат раҳбарларининг учрашувида 2025-2026 йилларда Францияда қозоқ маданияти кунларини ўтказишга қарор қилинди. Бугун биз Луврдаги қозоқ санъати кўргазмасини, шунингдек, санъаткорларимиз ва ижодий жамоаларимиз иштирокида Парижда кенг кўламли концерт ўтказиш имкониятларини муҳокама қилдик. Бу маданият арбоблари учун қимматли тажриба бўлишига ишонаман», - деди вазир.
Муаллиф: Даулет Изтилеу