“Олимпиакос” Конференциялар лигаси чемпионига айланди
ASTANА. Кazinform - UEFА Конференциялар лигаси финалида “Олимпиакос” (Греция) ва “Фиорентина” (Италия) жамоалари тўқнаш келишди.

Греция пойтахти Афинадаги «OPAP Arena» стадионида ўтказилган ўйинда жамоалар дарҳол ҳужумга ўтишди. Бироқ биринчи бўлимда таблодаги ҳисоб ўзгармади.
Иккинчи бўлимда жамоалар гол уриш учун имкониятлар излашди. Уларнинг ўйин даражаси тенг эди. Футболчилар кўп имкониятлардан фойдалана олишмади.
Асосий бўлим 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди ва ўйин қўшимча вақтга чўзилди.
Ўйиннинг 116-дақиқасида “Олимпиакос”дан Айюб Эль-Кааби ҳал қилувчи паллада ўз имкониятини қўлдан бой бермади.
Шу тариқа, Греция клуби рақибини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпион бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Италия клуби кетма-кет иккинчи йил Конференциялар лигаси финалига чиқди. Ўтган йили финалда Англиянинг «Вест Хэм Юнайтед» жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Конференциялар лигаси турнири 2021 йилдан бери мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Шу пайтгача “Вест Хэм Юнайтед” ва “Рома (Италия)” жамоалари бирин-кетин чемпион бўлишди.
Шунингдек, 1 июнь куни Чемпионлар лигаси финалида “Реал Мадрид” (Испания) ва “Боруссия Дортмунд” жамоалари куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италиянинг “Аталанта” жамоаси Европа Лигасида ғолиб чиққанди.