19:15, 25 Июнь 2021 | GMT +5
Олимпиадада Қозоғистон шарафини олти нафар теннисчи ҳимоя қилади
NUR-SULTAN. Kazinform - Олти теннисчи Токио Олимпиадасида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
ҚТФ маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг яна икки вакили – Андрей Голубев ва Михаил Кукушкин Токио Олимпиадасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олимпиада дебютантлари - Александр Бублик, Елена Рибакина ва Юлия Путинцева ҳамда Ярослава Шведова (бўлажак ўйинлар унинг фаолияти давомида учинчи Олимпиада бўлади) - Токио йўлланмасига эга бўлганди.
Бунгача қозоғистонлик теннисчилар Олимпия ўйинларига атиги тўртта йўлланма билан иштирок этишган эди.
Муаллиф: Серик Сабеков