Олимпиада совриндорларига қандай мукофотлар берилмоқда
Тўрт йилликнинг асосий мусобақаси ҳисобланган Париж Олимпиадаси якунланди. Қозоғистон терма жамоаси 1 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 43-ўринни эгаллади. Маълумки, спортчилар юртга қайтишни бошлаганларида уларга турли совғалар топширилади. Шу ўринда Kazinform агентлиги мухбири Мадияр Тўлеуов Қозоғистон спортчилари мамлакатдан қандай совғалар олаётгани ва давлат томонидан қанчалик молиявий ёрдам кўрсатилаётгани билан танишди.
Спортчилар ва мураббийлар 1 миллиарддан ортиқ пул олади
Умуман олганда, Олимпиада бошланишидан олдин ҳам Қозоғистон олтин медални қўлга киритган спортчига 250 минг доллар (119 миллион тенгедан ортиқ), кумуш медаль учун 150 минг доллар (71 миллион тенгедан ортиқ), бронза медаль учун 75 минг доллар (тахминан 36 миллион тенге) тўлаши аниқ эди. Энди мусобақада совринли ўринларни қўлга киритган спортчиларнинг исм-шарифлари аниқ бўлиб, улар медаль тоифасига қараб пул олади.
Айтганча, давлат 4-6 ўринларни эгаллаган спортчиларни ҳам мукофотлайди. Масалан, 4-ўрин – 30 минг доллар, 5-ўрин – 10 минг доллар ва 6-ўрин – 5 минг доллар. Шундай томонлари борки, давлат икки баробар кўп маблағ сарфлаши керак. Жамоавий мусобақаларда қатнашганларнинг ҳар бири тўлиқ миқдордаги пулни олади. Масалан, Қозоғистон пневматик милтиқдан отиш бўйича бронза медали учун Александра Ле ва Ислам Сатпаевнинг ҳар бирига 75 минг доллардан пул ажратади. Яъни, икки спортчи биргаликда битта бронза эгаллаган бўлса-да, уларнинг ҳар бирига белгиланган миқдорда пул берилади.
Ўшанда Қозоғистон 1 та олтин медаль учун 250 минг доллар, 3 та кумуш медаль учун 450 минг доллар, 3 та бронза учун 300 минг доллар, 5-ўринни эгаллаган 6 нафар спортчига 60 минг, 6-ўринни эгаллаган 6 нафар спортчига 30 минг доллардан беради. Жами 1 миллион 90 минг доллар.
Ундан ташқари совриндорларнинг мураббийлари ҳам мукофот пулидан маҳрум этилмайди. Масалан, Олимпиада чемпионига айланган Елдос Сметовнинг 3 нафар мураббийи бор – биринчи, якка ва миллий терма жамоадаги мураббий. Шунингдек, улар жами 250 000 доллар олади. Агар ҳаммасини ҳисобласак, давлат томонидан спортчилар ва мураббийлар учун 1 миллиард тенгедан ортиқ маблағ сарфланганига гувоҳ бўламиз.
Бироқ, буларни спортчилар ва мураббийларни ҳурмат қилишнинг биринчи босқичи сифатида талқин қилиш мумкин. Чунки федерация ва спортчи туғилиб ўсган вилоят ҳокимликлари томонидан берилган мукофотларнинг ўзи етарлича. Фуқаролар ҳам ўз номидан хоҳлаганча ҳурмат кўрсатишади.
От, соат, квартиралар ва қимматбаҳо машиналар
Қозоғистон номини дунёга танитган, учта Олимпиада совриндори бўлган, кейинроқ чемпион бўлган Елдос Сметов давлат томонидан кўрсатилаётган моддий ёрдам олдидан кўплаб мукофотларга сазовор бўлди. Аввалига ўзи туғилган Тараздан 5 хонали квартира берилди. Кўп ўтмай Жамбил вилояти ҳокими Ербол Қарашўкеев Олимпиада чемпионига хонадон ва Lexus Lx 600 русумли автомашина калитини топширди. Чемпионнинг устози Ғалимжан Жилгелдиев мукофотсиз қолмади, унга 2 хонали квартира ва Hyundai Santa Fe автомобили калити топширилди. Елдоснинг мукофотлари шу билан тугамайди. Машҳур қозоғистонлик тадбиркор Жумабек Жаниқулов ва Мажилис депутати Руслан Берденов Парижда олтин медални қўлга киритган Елдос Сметовга машина совға қилмоқчи эканликларини биринчи бўлиб маълум қилишди. Ақтўбелик тадбиркор Ануар Ақмирзаули Олимпиада чемпионига қиймати 100 миллион тенге бўлган 100 та наслли от совға қилди. Дарвоқе, Сметов ўзининг биринчи мураббийи Ахмет Жумағулга совға сифатида олган иккинчи машинасини совға қилди.
Париж Олимпиадасида юнон-рум кураши бўйича 77 килограмм вазнда кумуш медални қўлга киритган Демеу Жадираевга қилинган олқишлар ўзгача бўлди. Жетису вилояти ҳокими Бейбит Исабаев спортчига “Жетису вилоятида хизмат кўрсатган фуқаро” кўкрак нишонини топширди. Онаси Кулипа Бижановага тантанали равишда ҳурмат бажо келтирди ва Жаркент шаҳридан янги уй калитини топширди. Ўзи туғилиб ўсган Панфилов туманида эса спортчига Toyota Land Cruiser 300 русумли автомашина миндирилиб, 50 минг доллар берилди. Ундан ташқари 1 подан отларни соқға қилишди. Спортчининг биринчи мураббийи Жумахан Турғамбеков ва унинг шахсий мураббийи Боранбек Қонғиратовларга Haval машинаси совға қилинди.
Бокс бўйича кумуш медални қўлга киритган Нурбек Оралбайга тадбиркор Алмас Жали олтин соат совға қилди. Бироқ, бу билан мукофот тўҳтаб қолмайди. Чунки боксчига совға бермоқчи бўлганлар кўп. Қолаверса, Франциядан қайтганига ҳали кўп бўлмади.
Бироқ, муҳим совға олмаганлар ҳам бор. Улардан бири – от снарядидаги машқ бўйича кумуш медаль совриндори бўлган Нариман Қурбанов. Мамлакатга илк бор келганида унга 1 миллион тенгелик сертификат беришган. Ҳозирча бошқа мукофот олмаганини айтиб, келажакда совриндор спортчилар Президент билан учрашувдан сўнг эътироф этилиши мумкинлигини айтди.
Алмати шаҳар дзюдо федерацияси президенти Али Хамхоев ва Қозоғистон Республикаси дзюдо федерацияси вице-президенти Ержан Зайдинов дзюдочи Ғусман Қирғизбаевга Toyota Land Cruiser Prado 250 автомобилини совға қилди. У Париж Олимпиадасида қатнашиб, Қозоғистон терма жамоаси бронза медалини қўлга киритди. Бундан ташқари, армия спортчиси бўлган Қирғизбаевга муддатидан аввал “капитан” ҳарбий унвони берилди. Катта лейтенант Ғусман Қирғизбаев ҳозирда Мудофаа вазирлиги қошидаги Марказий спорт клуби ҳарбий хизматчиси.
Бронза медалини қўлга киритган боксчи Назим Қизайбай эса Қозоғистонга қайтиб келди. Лекин унга қандай совға берилгани ҳали номаълум.
Учинчи бронза – тарихий совринни қўлга киритган снайперлар Александра Ле ва Ислам Сатпаевга қандай мукофот берилгани ҳозирча номаълум. Қуролли кучлар сафида хизмат қилаётган Ислам Сатпаев Мудофаа вазири томонидан “Миллий мудофаа” медали билан тақдирлангани маълум бўлди. Аммо мукофот ҳали топширилмаган.
Соврин олмаган тақдирда ҳам мукофот олганлар
Шундай спортчилар борки, улар маълум бир медални қўлга киритмаса ҳам, кўпчиликни ҳайратда қолдирди. Жумладан, Дзюдо бўйича аёллар ўртасида 48 килограмм вазнда бронза медалини қўлга киритишга бир қадам қолганида мағлуб бўлган Абиба Абужақиновага Мажилис депутати Айдарбек Қожаназаров “мамлакат номидан” деб Kia автомобилини совға қилди.
Париж Олимпиадасида 63,5 килограмм вазн тоифасида юрт шарафини ҳимоя қилган боксчи Муҳамедсабир Базарбайулига ҳамқишлоқлари от миндирди. Дарҳақиқат, Бозорбайули мусобақа бошиданоқ яхши ўйин кўрсатди ва соврин учун фаворитлар қаторидан жой олди.
Париж Олимпиадасида гимнастика бўйича 5-ўринни эгаллаган терма жамоа аъзоси Милад Карими ҳам 1 миллион тенгелик сертификатга эга бўлди. Ўшанда спортчи навбатдаги Олимпиада чемпиони бўлишга интилаётганини айтганди.
Қозоғистон стол тенниси федерацияси Кирилл Герасименкони мукофотсиз қолдирмади ва Париж Олимпиадасидаги маҳорати учун икки хонали квартира совға қилди. Чунки Герасименко эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида 9-ўринни эгаллади. Унгача бундай натижага эришган қозоғистонлик стол тенниси усталари йўқ эди.