Олимпиада чорак финалига қайси давлатдан қанча боксчи йўл олди

PARIS. Кazinform — Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинларида бугун икки қозоғистонлик боксчи чорак финалда жанг ўтказади.

Бокс
Фото: МОҚ

Эркаклар орасида Муҳаммедсабир Базарбайули ва Айбек Оралбай бор. Бундан ташқари, аёллар ўртасида Назим Қизайбай 1/8 финалда ўз омадини синаб кўради.

Чорак финалда Базарбайули грузиялик Лаша Гурули билан, Айбек Оралбай озарбайжонлик Лорен Берто Алфонсо Домингес билан куч синашади.

Ҳозиргача Қозоғистон терма жамоасидан - 4 нафар, Ўзбекистондан - 7 нафар, Испаниядан - 4 нафар, Куба ва Франциядан - 3 нафар, АҚШ, Доминикан Республикаси, Бразилия, Озарбайжон, Болгария, Австралия - 2 нафар Япония, Таиланд, Грузия, Канада, Украина, Филиппин, Замбия, Кабо-Верде, Қирғизистон, Венгрия, Дания, Иордания, Буюк Британия, Ҳиндистон, Мексика, Хорватия, Бельгия, Ирландия, Тожикистон, Италия, Германия, Эквадор, Арманистондан биттадан боксчилар чорак финалга етиб келди.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик спортчилар Олимпия ўйинларида спортнинг 25 тури бўйича иштирок этишади.

Олимпиаданинг тўртинчи кунидан кейин Қозоғистон терма жамоаси ҳисобида 1 та олтин ва 2 та бронза медали бор.

Медаллар жадвалида Қозоғистон терма жамоаси айни дамда 16-ўринда бормоқда.

Сўнгги хабарлар