Олимпиада-2024: Илк жаҳон рекорди қайд этилди

ASTANA. Kazinform - Бугун Парижда 2024 йилги Олимпиада ўйинлари бўйича илк жаҳон рекорди ўрнатилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Олимпиада ўйинлари расмий сайтига таяниб.

Рекорд
Фото: en.yna.co.kr

Бу камондан отиш бўйича саралаш мусобақасида содир бўлди. Рейтинг босқичида жанубий кореялик спортчи Лим Си-хен 72 отишда 694 балл тўплаб, аввалги жаҳон рекордини ортда қолдирди.

Илгари рекорд унинг ҳамюртига тегишли эди. 2019 йилда Канг Кан Че Ён 72 отишда 692 балл тўплади.

Сўнгги хабарлар