Олимлар саратон касаллигига сунъий интеллект ёрдамида тахшис қўйиш йўлини топди

искусственный интеллект
Фото: Gerd Altmann /Pixabay

TASHKENT. Kazinform - Саратон хасталиги кўпинча кеч босқичда аниқланади. Хавфли ўсмалар деярли бутун танани эгаллаб, метастазлар ички органлар бўйлаб тарқалганда эса беморни даволаш жараёни янада мураккаблашиши, табиий, деб ёзади ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. 

Шу сабабли ҳозир дунё олимлари бу муаммо ечимини топиш учун изланишда. Тадқиқотлар давомида, аввало, саратон ташхиси самарадорлигини ошириш устида иш олиб бориляпти.

Швециянинг Гётенборг университети олимлари бу эзгу мақсад сари анча яқинлашди. Мазкур жараёнда масс-спектрометрия усулидан фойдаланиш ижобий натижабериши маълум бўлди.

Мутахассислар изоҳига кўра, бу усул гликанлар деб аталадиган ҳужайралардаги шакар молекулаларининг мураккаб тузилмаларини таҳлил қилиш орқали касалликни аниқлаш имконини беради.

Бироқ ушбу жараёнда олинган маълумотларни узоқ вақт ва эҳтиёткорлик билан ўрганиш талаб этилади. Бу эса қатор муаммо ва қийинчиликларга сабаббўлиб келаётганди.

Швед олимлари масала ечимига инновацион ёндашув зарурлигини англаб етди. Шу тариқа тиббий маълумотлар таҳлилини ўзлари яратган сунъий интеллект, яъни Candycrunch деб номланган дастурга ишониб топширишни таклиф қилди.

Мазкур ишланма орқали 90 фоиз аниқликка эришиш мумкинлиги айтилмоқда. Бунинг учун сунъий интеллект шакар молекулаларининг парчаланиши ва тузилишига доир500 мингдан ортиқ намуналарни ўз ичига олган маълумотлар базаси асосида ўргатилди.

Синовлар давомида тасдиқланишича, юқори аниқликдаги ташхис натижаларини олиш учун бир неча сония кифоя қилади.

Сўнгги хабарлар