Олимлар микропластикнинг нафас йўли орқали инсон миясигача етиб боришини аниқлади

ASTANA. Kazinform - Германия ва Бразилия олимлари илк бор инсон миясида микроскопик микропластикларни топди. Бу ҳақда ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

клинические испытания
Фото: pixabay.com

Микропластиклар авваллари одам ўпкаси, ичаклари, жигари, қони ва тухумдонларида аниқланган бўлса-да, узоқ вақтдан бери танадаги гематоэнцефалит ҳимоя тўсиғи заррачаларнинг мияга етиб боришига тўсқинлик қилиши мумкинлигига ишонилган.

Янги тадқиқотда эса ҳид билиш пиёзчаки орқали “микропластикларнинг миягача етиб бориши учун йўл” борлиги тахмин қилинмоқда.

Олимлар Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида вафот этганларнинг мия тўқималарини ўрганишган. Марҳумларнинг ёши 33 ёшдан 100 ёшгача бўлган.

15 нафар марҳумдан 8 нафарининг мия ҳид билиш пиёзчасида жами 16 та синтетик полимер (пластик) зарралари ва толалари топилган.

Эҳтимол, бу зарралар инсон танасига ҳаёти давомида кирган, чунки кичик сузиб юрувчи микропластиклар ҳавода ҳамма жойда мавжуд.

Деярли 44 фоиз ҳолларда пластик полипропилен бўлиб, у қадоқлашдан тортиб кийим ва уй жиҳозларигача ишлатиладиган энг кенг тарқалган пластмасса турларидан бири ҳисобланади. Тадқиқотчилар фикрига кўра, бу “ички муҳит нафас йўли билан организмга кирувчи микропластикларнинг асосий манбаи” эканлигини кўрсатади.

Ушбу микропластиклар мия ҳолатига таъсир қилиши мумкинми? Олимларнинг фикрича, бу ҳали аниқ эмас, лекин бу алоҳида тадқиқот мавзуси бўлиши мумкин.

Тадқиқотчилар хулосалари JAMA Network Open журналида чоп этилди.

Сўнгги хабарлар