Олимлар кучли зилзилаларни башорат қилиш усулини топди

None
ASTANA. Kazinform - Ниццадаги Côte d'Azur университети олимлари GPS сигналларидаги кичик ўзгаришлар катта зилзилаларни содир бўлишидан тахминан икки соат олдин башорат қилишини аниқлашди, деб хабар беради Kazinform yuz.uzга таяниб.

Бу сингналлар кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Олимлар етти ва ундан ортиқ магнитудали 90 та йирик зилзиладан олинган GPS маълумотларини таҳлил қилишди ва олдинги фазанинг далилларини топди, бу даврда тектоник плиталарнинг ёриқ чизиқлари силжий бошлайди, натижада кучли зилзилалар юзага келади.

Қайд этилишича, кучли зилзилаларни аниқ башорат қилишга бошқа уринишлар ҳам бўлган, афсуски, улар муваффақиятсизликка учраган. Бу кўп жиҳатдан олимларнинг ушбу сигналлар ва ҳақиқий сейсмик фаоллик ўртасидаги боғлиқликни тўлиқ тушунмаганлиги билан боғлиқ.

Улар кучли зилзилани муддатидан олдин башорат қилишнинг ишончли усулини ишлаб чиқишди, бу эса одамларни ўз вақтида хабардор қилиш ва эвакуацияни бошлаш имконини беради.


Сўнгги хабарлар
telegram