Олимлар қандли диабетга чалиниш хавфини 74 фоизга камайтириш йўлини топди

ASTANA. Kazinform - Фаол турмуш тарзи қандли диабетнинг иккинчи тури ривожланиш эҳтимолини 74 фоизга камайтиради. Сидней университети мутахассислари ана шундай хулосага келишди. Бу ҳақда mir24.tv сайтида маълум қилинган, деб хабар беради Kazinform yuz.uzга таяниб.
None
Фото: mir24.tv

Тадқиқотда 60 мингга яқин киши иштирок этди. Улардан билакларида етти йил давомида акселерометр тақиб юриш сўралди. Тадқиқотда иштирок этганлар орасида қандли диабет ривожланишининг юқори генетик хавф омиллари бўлган одамлар ҳам бор эди. Бундай беморларда касаллик хавфи 2,4 баравар юқори.

Кузатувлар шуни кўрсатдики, кунига бир соатдан кўпроқ вақт давомида ўртача ёки кучли интенсивликдаги жисмоний фаоллик билан шуғулланадиган одамларда қандли диабетнинг иккинчи тури ривожланиш хавфи беш дақиқадан камроқ вақт давомида машқ қилганларга қараганда 74 фоизга камайди. Бундан ташқари, ҳатто ирсий мойиллиги бўлган беморларда ҳам ижобий натижа қайд этилди.


Сўнгги хабарлар