15:45, 01 Ноябрь 2024 | GMT +5
Октябрь ойида Ўзбекистонда истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,8 % га ошган
Маълум қилинишича, истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик (2023 йил октябрь ойига нисбатан) ўсиш даражаси 10,2 % га етган.
2024 йилнинг октябрь ойида истеъмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,1 % га, ноозиқ-овқат товарлари 0,7 % га ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 0,8 % га ошгани кузатилган.
“Мазкур ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун 10 мингдан ортиқ савдо нуқталари ва хизмат кўрсатиш объектларида 120 мингга яқин нархлар қайд этилган.
420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари кузатилди”, - дейилади агентлик хабарида.