Октябр ойида Қозоғистонда 2800 дан ортиқ олтин қуйма сотилган

NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил октябр ойида иккинчи даражали банклар ва якка тартибдаги нобанк айирбошлаш шохобчалари томонидан умумий оғирлиги 88,6 кг бўлган 2814 дона ўлчанган олтин қуймалар сотилган, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Миллий банки сайтига таяниб.
None
None

Aҳоли учун ишлов берилган олтин қуймаларини сотиш ва қайта сотиб олиш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) Миллий банк томонидан 2017 йилдан бошлаб ишга туширилган. Фаолият бошланганидан буён умумий оғирлиги 2,5 тонна бўлган 68 230 дона олтин қуймалари сотилган.

Олтин қуймалари беш хил шаклда тақдим этилган: 5, 10, 20, 50 ва 100 г.Харидорлар орасида энг машҳури 10 г оғирликдаги қуймадир.Унинг умумий савдодаги улуши 28% - 19 090 дона. Ундан кейин 100 грамм - 15 204 дона (22%) ва 20 грамм - 13 282 дона (20%), 5 грамм - 11 651 дона (17%), 50 грамм - 9 003 дона (13%). Aсосан, ўлчанган қуймалар Алмати, Нур-Султан ва Aтирау шаҳарларида талабга эга.

Олтин қуйма ишончли инвестиция воситаси сифатида ҳаракат қилиши мумкин. Қуйма олтин бозорининг ликвидлигини таъминлашнинг асосий омили бу олтин қуймаларини банклар ва нобанк айирбошлаш шохобчалари томонидан мижозга «кун давомида» пул тўлаган ҳолда қайтариб олиш имкониятидир.

Дастур бошланганидан буён иккинчи даражали банклар ва якка тартибдаги нобанк айирбошлаш шохобчалари томонидан умумий оғирлиги 247 кг бўлган 10 126 дона ўлчанган қуймалари қайта сотиб олиш учун қабул қилинди, бу эса сотилган қуймаларнинг умумий ҳажмининг 15 фоизини ташкил этади. Банклар томонидан сотиб олиш учун қабул қилинган деярли барча ўлчанган қуймалар Миллий банк филиалларига қайтарилмасдан яна аҳолига сотилади.

Ҳар бир қуйма ҳимоя элементлари (инготларнинг ойна юзаси, микроматн ва бўртма қирраси) билан ва механик шикастланишдан ҳимоя қилувчи ва ўрамнинг очилган ёки очилмаганлигини текширишни осонлаштирадиган махсус ўрамда ишлаб чиқарилади. Ҳимоя ўрами ҳам сифат сертификатидир. Шу муносабат билан, инготни эҳтиёткорлик билан сақлаш ва пакетни очмаслик тавсия этилади.

Ҳозирда олтин қуймаларини Halyk Bank, Евроосиё банки, Jusan Bank, БанкЦентерКредит, шунингдек, айрим нобанк айирбошлаш шохобчаларида сотиб олиш ва қайта сотиш мумкин.


Сўнгги хабарлар