Оксфорд университетида қозоқ тилини ўқитиш режалаштирилмоқда

ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги ва Оксфорд университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди, унга кўра Оксфорд университетида қозоқ тилини ўқитиш йўлга қўйилади.

Оксфорд университетида қозоқ тилини ўқитиш режалаштирилмоқда
Фото: Фан ва олий таълим вазирлиги

Қозоғистон Фан ва олий таълим вазири ҳамда етакчи олий таълим муассасалари раҳбарларидан иборат Қозоғистон делегацияси дунёдаги энг нуфузли университетга ташриф буюрди.

Буюк Британия таълим муассасасига махсус ташриф буюрган делегация вакилларига Оксфорд Бодлиан кутубхонасининг Қозоғистонга оид эксклюзив қадимий қўлёзмалари намойиш этилди. Шунингдек, университетда экскурсия уюштирилиб, унинг тарихи билан таништирилди.

Сўнгра вазир Саясат Нурбек британияликларга Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев фармойиши билан тайёрланган Oxford Qazaq луғатининг биринчи нашрини тақдим этди.

Сўнгги хабарлар