Оклахома штати касалхонасида отишма - қурбонлар бор

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Оклахома штатининг Талса шаҳридаги касалхонасида юз берган отишмада беш киши ҳалок бўлди. Уларнинг орасида ўқ отган шахс ҳам бор, дея хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.

Полиция Авлиё Френцис касалхонасида отишма бўлганлиги ҳақидаги қўнғироққа етиб келганида, қуролли шахс ўлдирилган эди. Ҳозирча шахси аниқланмаган эркак киши милтиқ ва тўппонча билан қуролланган эди.

Полиция бошлиғи ўринбосари Эрик Далглишнинг айтишича, отишмада тўрт нафар тинч аҳоли ва ўқ отган шахс ҳалок бўлган, шунингдек, кўплаб одамлар жароҳатланган. Полиция ҳужумнинг эҳтимолий сабабларин аниқламоқда. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сўнгги хабарлар
telegram