Оқилбек Жапаров ҳукумат аъзоларига тўйга боришни тақиқлади

Оқилбек Жапаров ҳукумат аъзоларига тўйга боришни тақиқлади
Фото: pexels.com

BISHKEK. Kazinform - Қирғизистон президенти маъмурияти ҳайъат йиғилишида Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров ҳукумат аъзоларига тўй маросимига боришни тақиқлади, деб хабар беради 24.kg.

Унга кўра, давлат раҳбарининг барча фармон ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилиши керак. Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Садир Жапаровнинг тўй ўтказиш чоғида ҳайвонларни сўйиш ва исрофгарчиликка йўл қўймаслик ҳақидаги қарорига алоҳида эътибор қаратди.

“Агар бирор жойда исрофгарчиликни кўрсангиз, у ерга борманг. Тўйларда юрманг”, - деди О.Жапаров.

2022 йил февраль ойида Қирғизистонда тадбирлар ўтказишни чеклаш тўғрисидаги президент фармони имзоланган эди.

Ундан кўзланган мақсад фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти даражасини ошириш, шунингдек, диний маросимлар, тўй-тантанлар ва жамиятдаги маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган бошқа тадбирларни ўтказишда исрофгарчиликнинг олдини олишдан иборат.

Сўнгги хабарлар