Охирги уч йилда Хитойга ғалла экспорти 6 баробар ошди
ASTANА. Кazinform — Анъанага кўра, Қозоғистон ғалласи ва унинг қайта ишланган маҳсулотларини сотишнинг асосий бозорлари Марказий Осиё давлатлари, Афғонистон, Эрон ва Хитой бўлиб қолмоқда. Улар орасида сўнгги уч йилда ХХРга ғалла экспорти 5,7 баробарга ошган. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
«Қазақстан темір жолы» (“Қозоғистон темир йўли”) миллий компанияси маълумотларига кўра, жорий йил бошидан буён 582 та йўналишли поездларга ғалла ортилган ва жўнатилган: 551 та тезюрар поезд Хитой, Туркманистон, Эрон, Россия, Ўзбекистонга ғалла етказиб берган. Мамлакат бўйлаб ғаллани йўналишли поездларда ташиш учун 31 та состав ташкил этилди.
“2024 йилнинг саккиз ойи якунларига кўра, темир йўл орқали ғалла ташиш 5,4 миллион тоннадан ошди, шундан 4,2 миллион тоннаси экспорт қилинди. Шунингдек, 2,3 миллион тонна қайта ишланган ғалла маҳсулотлари ташилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,4 фоизга кўпдир. Қайта ишланган маҳсулотлар экспорти 20 фоизга ошиб, 1,8 миллион тоннани, ички юк ташиш эса 9 фоизга ошиб, 500 минг тоннани ташкил этди”, — дейилади хабарда.
2024 йил сентябрь ойида Ақтау порти орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш 3 баробарга ошиб, 90 минг тоннага етказилади. Октябр ойида 212 минг тонна юк ташиш режалаштирилган.