Охирги уч ҳафта ичида 1 миллионга яқин фаластинлик Рафаҳни тарк этди - БМТ

Яқин Шарқ
Фото: Анадолу

ASTANА. Кazinform - Охирги уч ҳафта ичида 1 миллионга яқин фаластинлик Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳридан қочиб кетди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарида маълум қилинди, деб ёзади Аnadolu.

Ҳисоботга кўра, охирги уч ҳафта ичида камида 1 миллион фаластинлик Рафаҳни тарк этиб, Ғазо секторининг турли қисмларига кўчишга мажбур бўлган.

- Анклавда хавфсиз жой йўқлиги сабабли борадиган жойи қолмаган фаластинликлар Исроилнинг тинимсиз ҳужумларидан бошпана излашга мажбур бўлди. Бундан ташқари, агентлик озиқ-овқат ва сув танқислигига эътибор қаратди. Ташкилот баёнотида айтилишича, Ғазо секторидаги фаластинликларга ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш кундан-кунга қийинлашиб бормоқда.

Аввалроқ, 7 май куни Исроил армияси Миср билан чегарадаги Рафаҳ назорат пунктида анклавнинг Фаластин қисми устидан назорат ўрнатганини маълум қилганди.

26 май куни Исроил Халқаро жиноий суд қарорига зид равишда Ғазо секторининг Рафаҳ шаҳридаги фаластинлик қочқинлар лагерига ҳужум қилди. Исроил ҳужумида камида 45 нафар фаластинлик, жумладан аёллар, болалар ва қариялар ҳалок бўлди. Бундан ташқари, яна 249 фаластинлик яраланган.

Сўнгги хабарлар