Охирги суткада Қозоғистонда 16 кишида коронавирус аниқланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Охирги сутка давомида Қозоғистонда 16 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, дея хабар беради Kazinform.

Охирги суткада Қозоғистонда 16 кишида коронавирус аниқланди

ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавируснинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг маълумотларига кўра , мамлакатда пандемия бошланганидан бери коронавирусга чалинганлар сони 1 305 489 нафарга етди.

Шу жумладан:

Нур-Султан шаҳрида - 5,

Алмати шаҳрида - 7,

Алмати вилоятида - 1,

Шарқий Қозоғистон вилоятида - 1,

Қостанай вилоятида -1,

Қизилўрда вилоятида -1.

Бундан ташқари, ўтган кун давомида 21 киши коронавирусдан даволаниб чиқди.

Пандемия бошланганидан бери Қозоғистонда коронавирус инфекциясидан даволаниб чиққанлар жами сони 1 291 030 нафарни ташкил этмоқда.