Охирги бир ойда Қозоғистонда коронавирус юқтиришнинг ўртача кунлик даражаси 34 баробарга камайди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният Ҳукумат йиғилишида сўнгги бир ой ичида мамлакатда коронавирус юқтиришнинг ўртача кунлик даражаси 34 баравар камайганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Қозоғистонда коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик вазият барқарорлашмоқда. Ўтган ҳафтада касалликнинг кунлик ўсиши бир кунда 1200 ҳолатга камайди. Бу инфекциянинг тарқалишига ҳам таъсир қилди. 27 январдан бир бирликдан кам ва 0,6 га тенг.

«Эпидемиологик баҳолаш матрицасига кўра, ҳозирда мамлакат «яшил» зонада, 2 та ҳудуд «қизил» зонада ва 2 та ҳудуд «сариқ» зонада, қолганлари эса «яшил» зонада», - деди Ажар Ғиният.

Вазирнинг сўзларига кўра, сўнгги бир ой ичида коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг ўртача кунлик сони 34 баробарга камайди.

«Касалхоналарда даволанаётганлар сони 2,3 баробар, амбулатор шароитда даволанаётганлар сони 5,1 баробар камайди.

Бугунги кунда соғлиқни сақлаш муассасаларида 30 мингдан ортиқ бемор даволанмоқда, жумладан, 86 фоизи (26 648 нафар бемор) амбулатор шароитда, 14 фоизи (4 198 нафар) шифохоналарда даволанмоқда», - деди вазир.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар