15:00, 19 Август 2020 | GMT +5
Огоҳлантириш: Яқин уч кунда довул кутилади ва дўл ёғади
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 20-22 август кунлари об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, дея хабар беради Kazinform.

«Яқин уч кун давомида Қозоғистоннинг кўп қисмида ҳаво ўзгариб туради. Жанубий циклоннинг келиши туфайли момақалдироқ бўлади ва ёмғир ёғади. Ҳафта охирида жануби-ғарбда кучли ёмғир ёғади. Довул ва дўл ёғиши мумкин. Кейин қисқа антициклон ҳаракати билан ёғингарчилик тўхтайди ва ғарбда ҳарорат бироз пасаяди. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида шамол кучаяди», - дейди синоптиклар.