Оғир атлетика чемпионати: Қозоғистон медаллар сони бўйича 1-ўринни эгаллади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон спортчилари Албанияда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, 7 та олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, чемпионатда қуйидаги спортчилар совринли ўринларни қўлга киритди:

Никита Абдраҳманов:

- даст кўтаришда 1-ўрин (164 кг);

- силтаб кўтаришда 1-ўрин (205 кг);

- умумий ҳисобда 1-ўрин (369 кг).

Нурдос Собир:

- даст кўтаришда 1-ўрин (145 кг);

- силтаб кўтаришда 2-ўрин (176 кг);

- умумий ҳисобда 2-ўрин (321 кг).

Таисия Алексеева:

- даст кўтаришда 2-ўрин (89 кг);

- силтаб кўтаришда 2-ўрин (112 кг);

- умумий ҳисобда 2-ўрин (201 кг).

Ерасил Саулебеков:

- даст кўтаришда 1-ўрин (137 кг);

- силтаб кўтаришда 1-ўрин (168 кг);

- умумий ҳисобда 1-ўрин (305 кг).

Дарья Балабанюк:

- даст кўтаришда 3-ўрин (78 кг);

- силтаб кўтаришда 6-ўрин (97 кг);

- умумий ҳисобда 4-ўрин (175 кг).

Нурасил Арапбай:

- даст кўтаришда 3-ўрин (120 кг);

- силтаб кўтаришда 5-ўрин (146 кг);

- умумий ҳисобда 4-ўрин (266 кг).

Шу тариқа, Қозоғистон спортчилари ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 7 та «олтин», 5 та «кумуш», 2 та «бронза»ни қўлга киритиб, умумий медаллар сони бўйича 1-ўринни эгаллади. Мусобақа якунларига кўра, Қозоғистон ўғил болалар жамоаси умумжамоа ҳисобида 3-ўринни, қизлар эса 5-ўринни эгаллади.

Муаллиф: Алихан Асқар

Фото: t.me/Madeniet_zhane_sport_ministrligi

Сўнгги хабарлар