18:26, 27 Июль 2022 | GMT +5
Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Қозоғистон 47 медални қўлга киритди
NUR-SULTAN. Kazinform – Тошкентда 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ва 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди. Қозоғистон шарафини ушбу стартларда 22 нафар спортчи – 13 нафар йигит ва тўққиз нафар қиздан иборат жамоа ҳимоя қилди, дея хабар беради Kazinform.
Мусобақа натижаларига кўра қозоғистонликлар 47 та медални қўлга киритди, шундан 10 таси олтин, 23 таси кумуш ва 14 таси бронза.
17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида умумжамоа ҳисобида Қозоғистон терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Ўғил болалар ўртасида алоҳида рейтингда - биринчи ўрин, қизлар ўртасида - саккизинчи.
20 ёшгача бўлган ёшлар тоифасида Қозоғистон терма жамоаси Осиё қитъасида ўн биринчи ўринни эгаллади.
Фото: wfrk.kz