Огайо штатида мактаб автобусининг ағдарилиб кетиши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 23 киши яраланди
Ҳалокат Колумбдан 40 мил ғарбда жойлашган Кларк округида эрталаб соат 8 ларда Лоренсвилл шаҳридаги Northwestern Local Schools бошланғич синф ўқувчиларини олиб кетаётган автобус штатлараро 41-йўлда микроавтобус билан тўқнашиб кетганида содир бўлган.
Ҳодиса вақтида автобусда 52 нафар ўқувчи ва ҳайдовчи бўлган.
Дастлабки тергов шуни кўрсатдики, микроавтобус қарама-қарши йўлакка чиқиб кетиб, мактаб автобусига бориб урилган, автобус йўл четидан чиқиб, ағдарилиб кетган.
Воқеа жойига бир неча тез ёрдам бригадалари етиб келди, тиббий вертолётлар ёрдам кўрсатиш учун тайёр ҳолатга келтирилди.
Жабрланган 23 нафар боланинг 22 нафари ҳаёт учун хавфли бўлмаган жароҳатлар олган. Бир бола оғир жароҳатлар билан Дайтон болалар касалхонасига етказилган.
Шунингдек, тез ёрдам бригадаси микроавтобус ҳайдовчиси ва бир йўловчини ҳаёт учун хавф туғдирмайдиган жароҳатлар билан касалхонага олиб кетди.