«Оддий нарсалар иқтисодиёти»: 1 тенгелик субсидия 40 тенгега ишлаб чиқаради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Оддий нарсалар иқтисоди» дастурига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Оддий нарсалар иқтисодиёти» дастурининг самарадорлигини дастлабки баҳолаш ўтказилди. Унинг таъкидлашича, 2020 йилда дастур иштирокчиларини қўллаб-қувватлашга қаратилган 1 тенгелик субсидия 40 тенгега ишлаб чиқаришга ва 3 тенге солиқ тўлашга ҳисса қўшган. Дастур амалга оширилган икки йилда 1,4 триллион тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 136 миллиард тенге солиқ тўланди», - деди вазир.

Унга кўра, 2019 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда 54 мингта иш ўрни яратилди ва сақланиб қолди.

«2021 йилнинг батафсил таҳлили тўланган солиқлар ҳамда дастур иштирокчиларининг ишлаб чиқариш ва айланмаси тўғрисидаги маълумотлар олинганидан кейин 2022 йил июлига қадар амалга оширилади. Дастурга киритилган ўзгартиришлар бўйича аниқ қарорлар ушбу иш натижаларига кўра тақдим этилади», - деди Алибек Қуантиров.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар