Очиқ сувда сузиш бўйича қозоғистонлик спортчи мамлакат тарихидаги илк чемпион бўлди

Очиқ сувда сузиш бўйича қозоғистонлик спортчи мамлакат тарихидаги илк чемпион бўлди
Фото: Астана шаҳар ҳокимияти

«Oceanman» халқаро мусобақасида Қозоғистонлик спортчи Алпамис Амир ғалаба қозониб, очиқ сувда сузиш бўйича мамлакат тарихида илк бор жаҳон чемпиони бўлди, деб хабар беради Каzinform агентлиги пойтахт маъмурияти расмий сайтига таяниб.

Таиланднинг Пхукет шаҳрида ўтказилган нуфузли мусобақада дунёнинг 70 давлатидан келган спортчилар совринли ўринлар учун кураш олиб боришди. Йигирма йилдан бери узлуксиз ташкил этилган халқаро танловда Қозоғистон номидан астаналик Алпамис Амир иштирок этди.

У Іnspiration тоифасида 2 километр масофага сузиш баҳсларида биринчи бўлиб маррага етиб келди.

“Мактабимиз спортчиси халқаро мусобақада чемпион бўлди. Алпамис Амир ҳафтасига 6 марта “Барис” спорт мажмуасида машғулот ўтказади. Апрель ойидан буён жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўрди. Катта меҳнат ва матонат ўз самарасини берди. Биз спортчимиз билан фахрланамиз. Қувонарлиси, спорт ривожланиш хусусиятларидан қатъи назар, ҳамма учун умумийдир”, – дейди Интеллектуал ривожланиш хусусиятига эга шахслар спорт федерацияси президенти Дина Темирғалиева.

Алпамисни аэропортдан шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Самат Жилқибоев, спортчининг яқинлари, мухлислар ва спорт соҳаси вакиллари кутиб олди.

Сўнгги хабарлар