Об-ҳаво маълумоти: Қозоғистонда август ойи қандай бўлади

None
ASTANA. Kazinform - Август ёз фаслининг якуни бўлиб, Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ой беқарор об-ҳаво билан бошланади. Атмосфера фронтларининг ўтиши билан қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, дўл ёғиши ва кучли шамол эсиши эҳтимоли юқори, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет»га таяниб.

Синоптиклар прогнозига кўра, ойнинг биринчи ўн кунлигида ҳаво ҳароратининг бироз пасайиши кутилади:

Республиканинг шимолида, марказида, шарқида кечаси +12+22° дан +10+18° гача, кундузи +30+35°С дан +22+30 °С гача,

жанубий вилоятларда кечаси +20+27°С дан +18+23°С гача, кундузи +34+42°С дан +28+35 °С гача.

Республика ғарбида ҳаво ҳароратининг бироз ўзгариши кутиляпти, бунда кечаси 13+20° дан 20+25° гача, кундузи +25+30 °С дан 33+41°С гача илиқ бўлиши мумкин;

жануби-ғарбда ҳаво ҳарорати кечаси +20+25°С дан +25+30°С гача, кундузи +30+40°С гача сақланиб қолади.

Август ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида республика ҳудудида барик тузилмаларнинг алмашиниши кузатилади.

Иссиқ ва қуруқ кунлар салқин ва ёмғирли, баъзида момақалдироқ ва дўл билан алмашинади.

Ҳаво ҳарорати шимолий ҳудудларда кечаси +13+20°С дан 8+15°С гача, кундузи +17+25° С дан +23+30° С гача ўзгариб туради,

жанубий ва ғарбий вилоятларда ҳавонинг асосий фон ҳарорати кечаси +13+22° С гача, кундузи +28°+ 38°С бўлади.


Сўнгги хабарлар
telegram