18:16, 11 Апрель 2022 | GMT +5
Об-ҳаво: Қозоғистонда ёмғир ёғиши кутилмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 2022 йил 12-14 апрел кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво кузатилади – ёмғир ёғади, жанубий ярмида кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ ва кучли шамол эсиши кутилмоқда.
Республиканинг фақат шимоли-шарқида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Мамлакат бўйлаб туман тушади, ғарб ва жанубда чанг бўронлари кузатилади.
Қозоғистон ғарбида ҳаво ҳарорати кундузи 10-18 дан 18-26 даражагача ўзгариб туради, шимолий, шарқий ва марказий ҳудудларда 10-17 даражадан 15-26 даражагача, республиканинг жанубий ярмида эса ҳаво ҳарорати 22-32 даражагача кўтарилади.