Об-ҳаво: Астана ва учта ҳудудда огоҳлантириш эълон қилинди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг 4 та ҳудудида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДК матбуот хизматига таяниб.

20 март куни Астанада тунда ва тонгда туман тушиши мумкин.

Кечаси Ақмола вилоятининг шарқида изғирин бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб вилоят ғарби ва жанубида туман тушади. Шамол аввалига шимоли-шарқдан, баъзан жануби-ғарбдан эсади, тезлиги вилоят шимолида ва шарқида 15-20 м/сгача етади.

Жамбил вилоятининг тоғли ҳудудларида туман тушиши мумкин. Вилоят жануби-ғарбида, шимоли-шарқида, тоғли ҳудудларида шамол шимоли-шарқдан сониясига 15-20 метр, баъзан 23 м/с тезликда эсади.

Кун давомида Шимолий Қозоғистон вилоятининг шимолида жануби-ғарбий шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Петропавл шаҳрида 20 март куни шамол жануби-ғарбдан эсади, кундузи тезлиги 15-20 м/сгача етиши мумкин.


Сўнгги хабарлар
telegram