ОАВ Шимолий Корея иккита ракета учиргани ҳақида хабар бермоқда
Бу ҳақда Kyodo агентлиги Жанубий Корея ҳарбийларига таяниб хабар берди.
Япония мудофаа вазири Ясукадзу Хамада журналистларга КХДР томонидан учирилган иккала ракета ҳам Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарига тушиб қолган бўлиши мумкинлигини айтди, дея хабар беради агентлик.
Reuters агентлигининг Япония мудофаа вазирлигига таяниб хабар беришича, КХДРнинг биринчи баллистик ракетаси 550 км, иккинчиси эса 600 км масофани босиб ўтган. Уларнинг парвозининг максимал баландлиги 50 км бўлган.
12 июль куни Шимолий Корея «Хвасон-18» қитъалараро баллистик ракетасини учирди. Эртаси куни КХДР доимий вакили Ким Сон БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида нутқ сўзлади. Унинг таъкидлашича, ракета синовлари БМТ Низомида тасдиқланган республиканинг ўзини-ўзи мудофаа қилиш ҳуқуқини амалга оширишидир.