ОАВ: Қурғоқчиликдан кўрилган глобал зарар йилнинг биринчи ярмида 13,2 млрд долларга етди

Мутахассисларнинг фикрича, Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳозирда сўнгги 500 йилдаги энг кучли қурғоқчиликдан азият чекмоқда. Шунингдек, Америка Қўшма Штатлари, Покистон ва Хитойнинг ғарбий қисмида ҳам авж олган. Хитойда дарёларнинг саёзлашиши туфайли бир қатор гидроэлектр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш деярли 40 фоизга камайди, деб ёзади газета. Шу сабабли Сичуан провинциясида, хусусан, Toyota Motor корпорациясининг йиғиш заводи фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Июн ойи бошида Япониянинг Атроф-муҳитни ўрганиш миллий институти ва Токио университети мутахассислари ҳисобот эълон қилиб, жорий асрнинг ўрталарига бориб ёзги қурғоқчилик кўплаб ҳудудлар, жумладан, Ўрта ер денгизи соҳиллари ва Жанубий Американинг кўплаб ҳудудлари учун норма бўлишини таъкидлаган эди.
Фото: euronews.com