ОAВ: AҚШ 5-11 ёшдаги болалар учун Pfizer вакцинасини тасдиқлади

NEW YORK. TASS-Kazinform-AҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш федерал маркази 5-11 ёшли болаларни Aмериканинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган вакцина билан эмлашни тавсия қилди. Бу ҳақда сешанба куни Axios ахборот портали сайтида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform TASSга таяниб.
None
None

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш федерал маркази махсус комиссияси аъзолари бир овоздан AҚШда беш ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун кўрсатилган препаратнинг икки компоненти билан эмлашни тавсия қилиш учун овоз беришди. Таъкидланишича, ушбу ёш гуруҳидаги болалар учун вакцинанинг дозаси катталар дозасининг тахминан учдан бир қисмини ташкил қилади ва уч ҳафталик интервал билан киритилади. Вакцина жума куниёқ сотувга чиқиши мумкин.

Aввалроқ AҚШ Соғлиқни сақлаш ва аҳолига хизмат кўрсатиш департаменти қошидаги Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси ҳам 5-11 ёшли болалар учун Pfizer ва DioNTech компанияларининг коронавирусга қарши вакцинасидан фойдаланишни маъқуллаган эди.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, AҚШда 45,9 миллиондан ортиқ коронавирус инфекцияси аниқланган, 745,8 мингдан ортиқ одам вафот этган. Мамлакат ҳар икки кўрсаткич бўйича ҳам дунёда биринчи ўринда туради. Сўнгги пайтларда касалликнинг янги ҳолатларининг аксарияти «дельта» штамми билан боғлиқ.


Сўнгги хабарлар