Нью-Йоркдан Тошкентга учган самолёт Санкт-Петербург аэропортига қўнишга мажбур бўлди

Нью-Йоркдан Тошкентга учган самолёт Санкт-Петербург аэропортига қўнишга мажбур бўлди
Фото: wikipedia.org

Нью-Йоркдан Тошкентга учган Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолёти ҳаво кемасида зўравонлик қилган йўловчи туфайли Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Kazinform авиакомпания матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Қайд этилишича, ҳодиса 11 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 07:35 да HY102 Нью-Йорк – Тошкент рейсида содир бўлган. Boeing 787 ҳаво кемаси сардори йўналиш бўйлаб муқобил аэродромга қўнишга қарор қилган. Бортдаги муаммо ҳақида радиоалоқа орқали хабар берилган. 1991 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси полиция ходимлари томонидан рейсдан олиб чиқилган.

Керакли процедуралар амалга оширилгач, ҳаво кемаси белгиланган аэропортга парвозни давом эттиради.

HY102 рейсининг Тошкентга етиб келиши Тошкент вақти билан 13:00 га белгиланган.

Сўнгги хабарлар
telegram