Нью-Йоркда Байрамов, Блинкен ва Мирзоян ўртасида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди

ASTANA. Kazinform - Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирларининг учрашуви АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ташаббуси ва иштирокида бўлиб ўтди. Томонлар нимага келишиб олганини Kazinform агентлигининг ўз мухбири материалида ўқинг.

Армения Азербайджан США
Фото: МИД РА

“26 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессияси доирасида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ташаббуси ва иштирокида Арманистон Республикаси ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян ва Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Томонлар “Тинчлик ва давлатлараро муносабатларни ўрнатиш тўғрисида”ги келишувни имкон қадар тезроқ тузиш йўлида қўшимча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга келишиб олдилар”, - дейилади Арманистон ТИВ баёнотида.

Азербайджан Армения США
Фото: МИД РА

Арманистон ТИВ таъкидлаганидек, томонлар АҚШ Давлат котибига учрашувни ташкил этгани учун миннатдорчилик билдирди.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Нью-Йоркдаги музокаралар ортидан худди шу хабарни берди.

Жорий йил 10-11 май кунлари Алмати шаҳрида Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари Жейҳун Байрамов ва Арарат Мирзояннинг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар очиқ масалалар бўйича музокараларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Сўнгги хабарлар