Нью-Йорк вокзали олдида юзлаб одамлар Фаластинни қўллаб-қувватлаб намойиш ўтказди

Нью-Йорк вокзали олдида юзлаб одамлар Фаластинни қўллаб-қувватлаб намойиш ўтказди
Фото: pixabay.com

Нью-Йоркдаги марказий вокзал олдида юзлаб одамлар норозилик намойиши қилиб, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ТАSSга таяниб.

Намойишчилар: “Фаластинга эркинлик беринг”, “Буни тўхтатинг”, “Исроил террорчи давлат” деб ҳайқирди. Улар орасида Америка маъмуриятини танқид қилганларнинг ҳам овозлари эшитилди.

Намойиш ўтаётган жойга кучайтирилган полиция кучлари киритилган, бироқ улар намойишга аралашишмаяпти. Намойишчиларнинг кўпчилиги қўлларида Фаластин байроқлари ва “Фаластиндаги геноцидни тўхтатинг” деб ёзилган плакатларни ушлаб туришган. Аввалги акциядан фарқли ўлароқ, бу гал полиция ходимлари норози гуруҳни вокзал биносига киритмади.

Сўнгги хабарлар