11:02, 09 Ноябрь 2023 | GMT +5
Нью-Йорк вокзали олдида юзлаб одамлар Фаластинни қўллаб-қувватлаб намойиш ўтказди

Намойишчилар: “Фаластинга эркинлик беринг”, “Буни тўхтатинг”, “Исроил террорчи давлат” деб ҳайқирди. Улар орасида Америка маъмуриятини танқид қилганларнинг ҳам овозлари эшитилди.
Намойиш ўтаётган жойга кучайтирилган полиция кучлари киритилган, бироқ улар намойишга аралашишмаяпти. Намойишчиларнинг кўпчилиги қўлларида Фаластин байроқлари ва “Фаластиндаги геноцидни тўхтатинг” деб ёзилган плакатларни ушлаб туришган. Аввалги акциядан фарқли ўлароқ, бу гал полиция ходимлари норози гуруҳни вокзал биносига киритмади.