Nvidia Хитой чатботи туфайли деярли 600 миллиард доллар йўқотди

Сунъий интеллектни ривожлантириш билан шуғулланадиган бошқа технология гигантлари кўпроқ ўнлаб миллиард доллар йўқотишди.
Кун охирига келиб Nvidia акцияларининг қиймати 16,9 фоизга ёки жами 589 миллиард долларга пасайди.
Nvidiaнинг рақобатчиси Broadcom17,4% ёки тахминан 200 миллиард доллар йўқотди.
Microsoft акциялари нархи бир кунда 2,14 фоизга тушди (тахминан 70 миллиард доллар, аммо 3,23 триллион доллар қолди), Google эгаси Alphabet акциялари эса 4 фоизга (95 миллиард доллар) арзонлашди.
АҚШ технология компанияларининг кенг кўламли Nasdaq100 индекси деярли 3 фоизга тушди.
Америка компаниялари сунъий интеллект тизимларини ривожлантиришга юзлаб миллиард доллар сармоя киритган ва инвестиция қилишни режалаштирган, Хитойнинг DeepSeek компанияси эса атиги 5,6 миллион долларга ўз чатботини яратган ва ўқитганини даъво қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг DeepSeek стартапи Американинг App Store дўконида ChatGPTни ортда қолдирди.
Аввалроқ Хитой Nvidiaга нисбатан монополияга қарши текширув бошлагани хабар қилинганди.