Nvidia дунёдаги энг қиммат компанияга айланди

Nvidia компанияси
Фото: BBC

ASTANА. Кazinform - Американинг чип ишлаб чиқарувчи Nvidia компанияси акциялари нархи ошиб, дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди. Компаниянинг муваффақияти биринчи навбатда сунъий интеллект секторига пул тикиш қарори билан боғлиқ, деб хабар беради BBC.

Сешанба кунги савдолар якунида Nvidia акциялари 136 доллар атрофида эди, бу саккиз йил аввалгидан юз баравар кўпдир.

Энди компания қиймати кеча оқшомгача сайёрадаги энг қиммат компанияларнинг жаҳон рейтингини бошқариб келган Microsoftдан қимматроқ.

Июнь ойи бошида Nvidia бу кўрсаткич бўйича Appleдан ўзиб кетди ва уни учинчи ўринга тушириб юборди.

Бозор ҳозирда Nvidiaни 3,34 триллион долларга баҳолайди ва фақат шу йилнинг февраль ойидан бошлаб компания қиймати бир ярим баравардан кўпроққа ошди.

Шахсий компьютерлар учун график карталар билан бир қаторда, Nvidia сунъий интеллектни ривожлантириш ва ўргатиш учун зарур бўлган компьютер чипларини ишлаб чиқаради ва унинг маҳсулотларига талаб ортиб бормоқда ва шу билан бирга сотувлар ва фойда кўпаймоқда.

Май ойида компания акцияларнинг бўлинишини эълон қилди. Бошқача қилиб айтганда, у акциялар сонини ўн баробар оширади ва шунга мос равишда уларнинг қийматини пасайтиради.

Май ойининг охирида Nvidia акциялари 1200 долларга сотилди, бу кичик инвесторлар учун жуда катта миқдордир. Ҳар ким компания акцияларини жорий нархда сотиб олиши мумкин.

Сўнгги хабарлар