Нурсултон Назарбоев Россия Президенти билан учрашди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев Россия Президенти Владимир Путин билан учрашди. Бу ҳақда Елбасы матбуот котиби Айдос Укибай Twitter caҳифасида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

«Нурсултон Назарбоев ва Владимир Путиннинг «тет-а-тет» форматидаги учрашуви бошланди. Музокаралар бўйича батафсил маълумотлар Elbasy.kz сайтида эълон қилинади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Елбасы Россия Федерацияси Президентининг таклифига биноан МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга ташриф буюрган эди.

Сўнгги хабарлар