13:55, 20 Июнь 2024 | GMT +5
Нурлан Ноғаев Қозоғистоннинг Туркманистондаги элчиси этиб тайинланди
ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбарининг Фармони билан Нурлан Асқарули Ноғаев Қозоғистон Республикасининг Туркманистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди.

Ушбу лавозимда ишлаб келаётган Асқар Ерликули Тажибаев Давлат раҳбарининг Фармони билан Қозоғистон Республикасининг Туркманистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимидан озод этилди.